Баҳодир Жалолов Дубайда жанг қилади ёхуд “Probellum” расмийлари юртдошимиз ҳақида қандай фикрда?

Ҳамюртимиз Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксда навбатдаги жангининг санаси маълум бўлди. У 11 декабрда Дубайда рингга кўтарилади.

Бу борада жанг кечасининг асосий ташкилотчиси “Probellum” промоутерлик компаниясининг расмий сайтида сўз юритилди.

Олимпиада ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов 11 декабрь куни “Probellum” компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Оқшом Бирлашган Aраб Aмирликларининг Дубай шаҳридаги " Coca-Cola Arena" да бўлиб ўтади.

Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасидан кейин “DiBella Entertainment” ҳамда “Probellum” промоутерлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган бокс кечасида навбатдаги жангини ўтказади.

27 ёшли Жалоловнинг обрўси ўсишда давом этмоқда ва у энди иккита чемпионлик титули йўлидаги жангни ўз ичига олган, профессионал бокс кечасида ўз истеъдодини намойиш этади.

2019 йилги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Жалолов коронавирус туфайли бир йилга кечиктирилган Токио Олимпиадасида америкалик Ричард Торресни очколар бўйича ортда қолдириб, ғалаба қозонди.

"Профессионал боксдаги фаолиятимга қайтганимдан жуда хурсандман, бу менинг устувор вазифам бўлади, чунки бу менинг Олимпиададан кейинги узоқ муддатли мақсадимнинг асосий қисмини ўз ичига олади. Дубайда жанг қилиш – қўшимча бонус ва энг зўр бўлишим учун масъулият бор, чунки у ерда аллақачон кўплаб мухлисларим борлигини ва тадбирда кўплаб ўзбекистонлик ва хорижлик мутахассислар иштирок этишини биламан. 

вадик_2

Жалоловнинг менежери Вадим Корнилов қўшимча қилди: “Биз Баҳодир Жалолов Дубайдаги йирик тадбирда иштирок этаётганидан жуда хурсандмиз. Бу Жалоловнинг Олимпиададаги муваффақиятидан сўнг биринчи профессионал жанги бўлади ва биз унинг мухлислар ёдида қоладиган натижасини интиқлик билан кутамиз”.

Жалоловнинг промоутери Лоу ДиБелла шундай деди: “Олимпиада ўйинларининг супероғир вазн тоифасида амалдаги олтин медали соҳиби Баҳодир Жалолов энг йирик ҳаваскор боксчиси бўлиб келган. “Big Uzbek” 27 ёшда ва профессионал натижаси 8-0 (8 КО). Гавдасига нисбатан одам учун ғайриоддий куч ва чаққонлик билан профессионал йўналишдаги бўлажак жаҳон чемпиони 2022 йилда оғир вазн тоифасидаги рейтингда юқорига кўтарилишга тайёр. У 11 декабрь куни Дубайда ўз профессионал фаолиятини давом эттираётганидан хурсандман ва миннатдорман”.

лу

"Биз Баҳодирни ажойиб кардга қўшганимиздан жуда хурсандмиз", - дея қўшимча қилди куни “Probellum” президенти Ричард Шефер.

Баҳодир нафақат Олимпиада олтин медали совриндори, балки у шу кунга қадар профессионал фаолиятида мағлубиятга учрамаган ва биз уни " Coca-Cola Arena" даги жангини томоша қилишни интиқлик билан кутамиз. Ушбу тадбирга ташриф буюрган мухлислар, шубҳасиз, юқори сифатли жанг ҳаракатларидан завқланишади”.

Мазкур жанг кечасида 50.8 кг вазн тоифаси вакили Санни Эдвардс ўзига тегишли бўлган, IBF камарини Жейсон Мамага қарши, 53.5 кг вазнда Жон Риэль Касимеро эса WBO чемпионлик камарини Пол Батлерга қарши жангда ҳимоя қилади.

Жанг кечаси учун тасдиқланган бошқа юлдузлар орасида Донни Нитес, Aрчи Шарп ва Жоно Керролл, шунингдек, БAA вакиллари Султон Aл Нуаими ва Фаҳад Aл Блуши бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар