Баҳодир Жалолов: Рақиблардан энг зўрини кутганман!

Ҳаваскорлар ўртасида барча нуфузли турнирлар – Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари олтин медалини қўлга киритган Баҳодир Жалолов  “неКАРАтэ” YouTube-каналига интервью берди.

Қозоғистоннинг vesti.kz сайти берган маълумотга кўра, Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасига рақиблари хақидаги саволларга жавоб берди. Хусусан, ҳамюртимиздан финалда Қозоғистон терма жамоаси сардори Қамшибек Кўнкабоевга қарши жанг қилиш имконияти ҳақида ҳам сўрашди.

19949559_137_0_1280_857_1920x0_80_0_0_63a8f0766b3e002650977c0772871c05

Эътиборингизга ушбу интервью таржимасини ҳавола қиламиз.

Баҳодир Жалолов Олимпия ўйинлари финалида америкалик Ричард Торресни мағлуб этган. Америкалик боксчи эса ярим финал баҳсида Қамшибек Кўнкабоевни нокаут қилиб, сенсация кўтарганди.

- Олимпиадада ҳамма рақиблар кучли эди. Финал жанги жуда оғир бўлди. Биринчи раундда кучли зарба ўтказиб юбордим, - дейди Баҳодир Жалолов.

- Торресни финалда кўришни кутганмидинг? Ёки кўпроқ Кўнкабоев билан бўладиган навбатдаги жангга тайёрландингми?

- Финалдаги рақибим Кўнкабоев бўладими ёки Ричард Торресми менга фарқи йўқ эди. Ҳал қилувчи жангда энг зўри билан жанг қилиш қизиқ эди.

- Энг кучлисини кутганмидинг?

- Ҳа.

- Олимпиададаги ҳакамлик қандай бўлди? Ҳаммасидан қониқдингми?

- Менинг жангларимда ишлаган ҳакамлар ҳалол бўлди. Ҳаммаси жойида эди.

131091_680

Таъкидлаш жоизки, Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кўнкабоев рақобати замонавий боксда кўплаб мухлису мутахассислар диққат марказида туради. Спорт оламида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик спортчиларнинг ўзаро рақобатлашуви анчадан бери бор. Ўта оғир вазнли ушбу икки боксчи ўзаро етти марта тўқнаш келган ва ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси тўрт бор рақибини мағлубиятга учратган.

Эътиборли томони, Қамшибек Кўнкабоев Баҳодир Жалоловга тўрт бор финалларда – бир маротаба жаҳон чемпионати ва уч марта Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи сўнгги жангида имкониятни бой бериб, олтин медалдан қуруқ қолган.

500_5d865d3b9753d

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасида озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаев, ҳиндистонлик Сатиш Кумар, британиялик Фрейзер Кларк ва АҚШ вакили Ричард Торресни енгиб, фаолиятида илк бор Олимпия чемпиони бўлди.

Шунингдек, Баҳодир Жалолов профессионал рингда ҳам фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳозирга қадар ҳамюртимиз саккизта жанг ўтказиб, шуларнинг барчасида рақибларини нокаут қилган. Қамшибек Кўнкабоев ҳам профессионал ўртасида учта жанг ўтказиб, барча баҳсни муддатидан олдин якунлади.

Мутахассислар Жалолов ва Кўнкабоев рақобати профессионал боксда ҳам давом эттишини таъкидлаяпти.

Ўзбек профиси бир ой ичида АҚШ ва Колумбияда уч боксчини нокаут қилди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Bakirov
15/09/2021 10:31
Финалда Камишбекни йенгимади шекилигов
Akbar Bekturdiyev
15/09/2021 13:31
Dalbayobmisanlar, finalda Torres bilan bilan tushibdida, keyin yana finalda Kamshibek bilan tushibdi :)))
Baxil Alihuja
15/09/2021 20:35
Хатолик булса, бизга жунатинг деб ёзилган-ку, лекин хатолик жунатиш ишламайди! Токио олимпиадасида Жалолов ва Кункабоев жанги булмади! Тугриланглар!

Минбар

Барча блоглар