Баҳодир Жалоловга рақиблик қилган Ричард Торрес жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибда борми?

Америка Қўшма Штатларида боксга эътибор ҳар доим юқори бўлган. Аммо ҳаваскор йўналиш профессионалга қараганда бироз камтарроқ бўлсада, Олимпиада ўйинларида Кейшавин Девис, Ричард Торрес, Деланте Жонсон, Трой Айсли, Дюк Раган каби боксчилар муносиб иштирок этди ва уларнинг кўпчилиги шоҳсупага кўтарилди. Бу сафар Сербияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркибда эса машҳурлар йўқ. Бошқача айтганда, Америка Қўшма Штатлари бокс терма жамоаси ҳам янги номлар билан чемпионатга йўл олмоқда. Улар билан танишинг:

-51 кг: Роско Хилл

-57 кг: Жахмал Хавей

-60 кг: Жонатан Мансур

-63 кг: Вершаун Ли

-67 кг: Омари Джонс

-71 кг: Обед Барте-Эль

-75 кг: Жордан Пантен

-80 кг: Рахим Гонсалес

-92 кг: Жамар Талли

Россия бокс терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Унга Олимпиада чемпиони киритилмади...

Ҳасанбой Дўсматов ва Амит Пангал қарама-қаршилигига гувоҳи бўламизми? Ҳиндистоннинг жаҳон чемпионатига борадиган таркиби билан танишинг

Қозоғистоннинг бокс бўйича жаҳон чемпионатига борадиган таркиби аниқ. Конкабаев эса.....

Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби Пэт Маккормак жаҳон чемпионатига бормайди. Британия таркиби билан танишинг (фото)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
18/10/2021 23:08
АҚШ барибир кучли боксчилар чиқади. Улар ҳам ҳавфлий. Кучли рақибимиз барибир. Россия, Куба, Ангилия, ирланд оқ суяклар судияларни сотволмаса ҳаммаси зўр бўлади.

Минбар

Барча блоглар
×