Баллак Германиянинг Францияга имкониятни бой бергани ҳақида фикр билдирди

Лондоннинг "Челси" клуби ва Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Михаэль Баллак Бундестимнинг “Евро-2020” гуруҳ босқич илк турида Франция терма жамоасига қарши кўрсатган ўйини борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Французлар қарши ҳужумда жуда яхши имкониятларга эга бўлди, аммо ўша вазиятларда Германиянинг омади келди. Бундестим бемалол 0:2 ёки 0:3 ҳисобида ютқазиши мумкин эди.

Мбаппе? Бугун у ақлбовар қилмайдиган ўйин кўрсатди”, - деди Баллак УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Германия Матс Хуммельснинг автоголи эвазига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Кейинги турда немислар португалларга қарши, французлар эса венгерларга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!