“Барса” Англиядан таклиф олди

“Тоттенхэм” клуби мутасаддилари “Барселона”нинг иккинчи жамоаси етакчиси Лукас де Вегага оғиз солмоқда.

Аслида лондонликлар охирги икки йилдан бери бразилиялик ярим ҳимоячини трансфер қилмоқчи бўляпти. Бироқ, “Барселона” 21 ёшли футболчини қўйиб юбормаяпти.

“Тоттенхэм” Лукас де Веганинг амалдаги шартномаси келаси йили якунланишини ва томонлар янги ҳамкорлик бўйича музокараларни бошламаганини инобатга олиб, яна шу мавзуни кўтарди.

Лукаснинг ўзи эса биринчи жамоага ўтказилишини кутмоқда ва агар асосий таркибга киритилмаса, ўзига янги клуб қидиришини маълум қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар