"Барселона" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Бернардескини ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 

Каталония клуби вакиллари душанба куни футболчининг агенти  Федерико Пасторелло билан учрашиб, ёзда 27 ёшли футболчини "Барса" таркибига ўтишини муҳокама қилди, дея хабар берди "Diario Sport" нашри. 

"Кўк-анор ранглилар" спорт директори Матеу Алемани ва Пасторелло келгуси ҳафта бу масалани батафсил муҳокама қилишга келишиб олган. 

Маълумот учун, Бернардески жорий мавсум А Серия доирасида 13 та ўйин ўтказиб, битта голли узатма амалга оширди. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар