"Барса" бир қатор футболчилари билан шартномани узайтиради

"Барселона" бир қатор футболчилар билан шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда.

Журналист Ферран Корреаснинг маълум қилишича, “кўк-анор ранглилар” спорт директори Матеу Алемани айни дамда Ансу Фати ва Педри билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Айтиш керакки, ушбу футболчиларнинг клуб билан амалдаги шартномалари жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Бундан ташқари, Рональд Араухо ва Гави билан жорий йил якунига қадар янги шартнома имзолаш режалаштирилган.

Мингесанинг шартномаси эса қайта кўриб чиқилади. Унинг маоши оширилиши мумкин. Демир ва Рики Пучнинг масаласи бош мураббийнинг тавсиясига кўра кўриб чиқилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!