“Барса” энг истеъдодли ўйинчисидан воз кечди

“Барселона” раҳбарияти ўтган йили харид қилинган АҚШ терма жамоаси ҳимоячиси Сержиньо Дестни бошқа жамоага сотиб юбормоқчи.

Аслида Сержиньо Дест ҳаракатчанлиги ва ишончли ўйини  билан Каталония клубида ўйнашга лойиқлигини исботлаб қўйди. Бироқ, молиявий инқироз клуб хўжайинларини айрим футболчилардан воз кечишга мажбур қилмоқда.

Хусусан, клуб Дестни сотиш орқали маълум миқдорда даромад олиш ва маош фондини қисқартиришни кўзламоқда.

20 ёшли футболчига айни пайтда “Бавария” ва “Интер”дан қизиқиш бор. Миланликлар уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага таклиф қиляпти. “Барселона” раҳбарияти эса ҳимоячини бирданига тўлиқ трансфер қилмоқчи.

“Аякс”дан 21 миллион еврога ўтган ўйинчининг ҳозирги нархи 30 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар