"Барселона" марказий ҳимоячиси Жерар Пике фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "todofichajes" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, испаниялик футболчи Хави қўл остида асосий таркибдаги ўрнидан хавотирда. У захирада ўтиришни истамайди. Шундай бўлган тақдирда, Жерар бошқа таклифларни кўриб чиқишга тайёр. 

34 ёшли ўйинчи карьерасини МЛСДа давом эттириши мумкин. Бир неча ҳафта олдин Пике Бекхэм билан учрашган. Дэвид уни ўз қўл остидаги "Интер Майами" клубига таклиф қилгани борасида тахминлар мавжуд. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар