“Барса” футболчилари: У ҳеч қачон бизнинг жамоа аъзоси бўлмаган!

“Барселона” фуболчиларининг бир гуруҳи франциялик Антуан Гризманнинг “Атлетико”га қайтиб кетганидан хурсандлигини яширмаяпти, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

Маълумотларга қараганда, каталониялик ўйинчиларнинг аксарияти Гризманни жамоанинг ҳақиқий аъзоси, деб ҳисобламаган. Бунга 2018 йили Гризманн “Барселона”нинг таклифини рад этиб, “Атлетико”ни Каталониядан устун қўйиши ҳақидаги фикрлари ошкор қилингани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шунга қарамай, “Барселона” раҳбарияти 2019 йили франциялик ҳужумчини 120 миллион евро эвазига сотиб олди. Бироқ, Гризманн ҳақиқатан ҳам “Барса”нинг ачралмас қисмига айлана олмади ва ўзидан кутилган ўйинни намойиш қилмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар