"Барса" футболчиси мавсумолди йиғинида қатнашмайди, у Мадридга боради

Футболчилар терма жамоалар таркибида халқаро мусобақаларда иштирок этиб, энди секин-асталик билан клуб ихтиёрига қайтмоқда.

"Барселона" вингери Ансу Фати жамоа билан мавсумолди йиғинларида иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. AS нашри хабарига кўра, у ҳали майдонга тушишга тайёр эмас.

Унинг ўрнига Фати тиззасидан олган жароҳатидан тикланиш жараёнининг сўнгги босқичини ўташ учун Мадридга боради. Бу 2-3 ҳафтага чўзилиши кутилмоқда. "Барселона" Ла Лига янги мавсумидаги биринчи ўйинини 15 август куни "Реал Сосьедад"га қарши ўтказади.

18 ёшли футболчи ортда қолган мавсумда 10 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 4 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!