"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич ҳали ҳам “Барса”ни тарк этиши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, айни дамда босниялик футболчига 3 та клубдан таклифлар бор.

Юқоридаги манбага кўра, биринчи таклиф "Зенит"дан бўлган. Питерликлар Испанияда трансфер ойнаси ёпилишидан олдин бу борада “Барса” билан алоқага чиқган.

Россия чемпиони Пьянични ижарага олишни хоҳлаган ва футболчи маошининг катта қисмини тўлашга ҳам рози бўлган, бироқ Миралем бу таклифни рад этган. Аммо “Зенит”нинг бу борадаги қизиқиши ҳали ҳам сўнгани йўқ.

Иккинчи таклиф эса номи сир тутилаётган араб клубидан бўлган. Пьянич ҳозирда бу таклифни ўйлаб кўрмоқда.

Учинчи таклиф - "Барса"да яна бир мавсум қолиш. Агар шундай бўлса, Пьянич маошининг камайишига ҳам рози.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар