"Барселона" ҳимоячиси Сержиньо Дест жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "El Nacional" нашри ёзмоқда.
 
Манбанинг хабарига кўра, америкалик футболчига АПЛнинг 3та клуби қизиқиш билдирмоқда. "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" 21 ёшли фулбекни ўз сафига қўшиб олмоқчи.  "Барса" Дестни 30 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. 

Жорий мавсум Дест 16та ўйинда майдонга тушиб, 3та голга ассистентлик қилган. Унинг каталонияликлар билан амалдаги келишуви 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×