“Барса” ҳужумида Месси ва Мбаппе ўйнайди

“Барселона” раҳбарияти бош мураббийликка Хави Эрнандесни олиб келгач, энди жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтиришга ҳаракат қилади.

Каталония клуби президенти Жоан Лапорта директорлар кенгаши вакиллари билан бирга Лионель Мессини қайтариш ва Килиан Мбаппени трансфер қилиш борасидаги имкониятларни муҳокама қилдди.

- Мессини қайтариш клуб олдида турган энг устувор масала ҳисобланади. Шунингдек, Килиан Мбаппени ҳам “Реал”га ўтмасидан Каталонияга олиб келамиз. Бу жуда мураккаб масала экани аниқ, - деди клуб директорларидан Торрехон.

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе мавсум охирида эркин агентга айланади. Агар парижликлар шу йил охиригача уни янги битимга кўндира олмаса, январдан бошлаб, Мбаппе бошқа клублар билан расмий музокараларга киришиш ҳуқиқа эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Miroqil Jo'rayev
20/11/2021 12:37
Mpabbe real Madridga boradi