“Барса”: Ишни Тухель бузяпти

Усмон Дембелени янги шартномага кўндира олмаётган “Барселона” раҳбарияти бунга “Челси” бош мураббийи Томас Тухелни сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Гап шундаки, франциялик ҳужумкор футболчининг харидорлари орасида “аристократлар” ҳам бор. Дембеле Каталонияга келгунга қадар “Боруссия”да айнан Томас Тухель қўл остида ўйнаган ва юлдуз даражасига кўтарилган.

Каталония клуби мутасаддилари Тухель Усмон билан ишлашга тайёрлиги футболчининг янги шартномани имзолашдан чалғитмоқда.

“Барселона” яқинда Дембелени жамоанинг энг катта маош оладиган ўйинчисига айлантирмоқчи эканини ва йилига бонуслардан ташқари 11 миллион евро маош тўлашини билдирганди.

Истеъдодли ўйинчига “Манчестер Юнайтед”, “Ньюкасл” ва “Тоттенъхэм”дан ҳам жиддий таклифлар бўляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×