“Барса” Куман ўрнига пул тўлаб бўлса ҳам янги мураббий олиб келади

Каталония клуби раҳбарияти Рональд Куман ўрнига бош мураббий топиш ишларини кучайтириб юборди.

“Барселона”ни бошқаришга таклиф этиладиган мутахассислар қаторида Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ҳам бор.

Клуб президенти Жоан Лапорта Рональд Куман олдига сентябрь ойида ўтказиладиган учрашувларда “Гранада”, “Кадис”, “Леванте” ва Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Бенфика”ни мағлуб этиш вазифасини юклаган эди. Куман шогирдлари “Гранада”ни енголмади ва дуранг ўйнаб очко йўқотди.

РОберто Мартинеснинг Бельгия футбол федерацияси билан амалдаги шартномаси борлиги учун каталонияликлар 1,8 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши керак бўлади. Лапорта бунга рози бўлган.

Рональд Куманнинг каталонияликлар билан шартномаси жорий мавсум охирида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!