“Барса”: Мессининг ворисига янги таклиф!

“Барселона” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Ансу Фатига янги узоқ муддатли шартнома таклиф қилиш борасида иш бошлади. 2019 йилдан бери асосий таркиб аъзоси ҳисобланган 18 ёшли футболчи ўтган вақт давомида етакчилик қобилиятини намойиш эта олди.

Бироқ, 2020 йилнинг ноябрь ойида оғир жароҳат туфайли бир йилга яқин даволанди. У яқиндагина машғулотларга қўшилди.

Лионель Месси “Барселона”да ўйнаб юрган пайтда ҳам Ансу Фатини аргентиналик юлдузнинг бўлажак вориси сифатида эътироф этишаётган эди. Месси клубдан кетганидан кейининг унинг рақамини Фатига беришгани ҳам бежиз эмас.

10-рақамнинг янги эгаси ҳам узоқ йиллар “Барселона” билан бирга кураш олиб боришга тайёрлигини билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар