"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман жамоа юлдузи Лионель Мессининг ПСЖ сафига ўтиб кетиши борасида фикр билдирди:

– Мессининг кетгани ҳақидаги янгиликни эшитганингизда нимани ҳис қилдингиз?

– Бу жиддий зарба бўлди. Мавсум учун барча режалар унинг жамоадаги иштирокини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган эди. Лео ҳам мотивацияга тўла эди. Дунёнинг энг яхши футболчисини йўқотиш жудаям оғриқли.

Биз нафақат Месси, балки клуб рамзини йўқотдик",-деди нидерландиялик мураббий. Маълумот учун, Лео каталонияликлар сафидаги 17 йиллик фаолиятидан кейин Париж клубига ўтиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар