"Барса" мураббийлари таваккал қиладими?

“Барселона”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле жароҳатидан фориғ бўлиш ва сафга қайтиш арафасида турибди.

Diario Sport тарқатган хабарга кўра, франциялик футболчи муолажаларнинг сўнгги босқичини ўтказмоқда ва айни дамда умумий гуруҳда шуғуллунишни бошлаб юборган.

Клуб мураббийлар штаби Дембеленинг саломатлиги билан таваккал қилмоқчи эмас ва шу сабабли уни майдонга туширишга шошилишмаяпти. Усмон катта эҳтимол билан Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган “Райо Вальекано”га қарши баҳсда майдонга тушмаслиги мумкин.

Айни пайтда "Барселона" мураббийлар штаби 24 ёшли футболчини "Алавес" (30 октябрь) ва Киевнинг "Динамо" (2 ноябрь) жамоаларига қарши ўйинларда бир неча дақиқага майдонга туширишни режалаштирмоқда.

Дембеле сўнгги марта июнь ойида майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!