"Барса" мухлислари учун ажойиб хушхабар!

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жароҳати туфайли ноябрь ойидан буён майдонга тушмаётган ҳужумчи Ансу Фати ҳақида маълумот берди.

"Биз Ансуни яхши кўрамиз. Унинг қайтишини билиш биз учун ажойиб янгилик. У ўз устида жуда яхши ишламоқда.

У фундаментал ўйинчи. Биз таваккал қилмоқчи эмасмиз. Агар шундай қилсак, уни мавсум якунига қадар уни йўқотиш хавфи бор.

Шунинг учун, мен Фатини тўлиқ тайёр бўлгунча кутишни афзал кўраман. Гап унинг жисмоний формасида», - деди испаниялик мутахассис.

Испания Суперкубоги ярим финалида "Реал" билан ўйин 12 январь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!