“Барса” Одил Аҳмедов билан ўйнаган юлдузни олади

“Барселона” раҳбарияти “Шанхай СИПГ” жамоасидаги фаолиятини давом эттираётган Оскарни Европага қайтармоқчи. Хабарингиз бор, Оскар Хитой клубида Одил Аҳмедов ва Халк билан бирга ўйнаган. Халк ҳамюртини ёлғиз қолдириб, Бразилияга жўнаб кетган бўлса, Одил футболчилик фаолиятини якунлади.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар шанхайликлар билан 30 ёшли футболчи трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. 

Оскар 2017 йилдан бери мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда ва ўз вақтида “ЧЕлси”дан 60 миллион еврога трансфер қилинган ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 ноябригача тузилган.

Transfermarkt портали машҳур ўйинчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар