“Барса” орзусига етолмаяпти

“Барселона” ҳужумни кучайтириш мақсадида бир неча вариантларни кўриб чиқмоқда. Улардан бири “Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгдир. Каталонияликлар бу футболчини аввал ҳам ўз сафига таклиф қилганди. Бироқ габонлик тўпурар “Арсенал” билан катта маош эвазига янги битим тузганди.

Айни пайтда Обамеянгнинг мураббийлар штаби билан муносабати яхши эмас. Тартибни бузган футболчи сардорликдан маҳрум қилинди ва кетма-кет иккита учрашувда қайдномага киритилмади. Бу вазиятдан “Барселона” фойдаланиб қолмоқчи.

Уларнинг режаси амалга ошишига Обамеянгнинг қайсарлиги тўсиқ бўлиб турибди. Ҳафтасига 200 минг фунт олаётган ўйинчи маошининг пасайишига кўнмади.

Энди каталонияликлар тахминан шунча маош олаётган Усмон Дембелени Обамеянгга рокирока қилиш вариантини қўлламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!