“Барса” қийин трансферга қўл урмоқда

“Барселона” скаутлари “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Эмерик Лапортнинг ўйинларини ва атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда.

Каталонияликлар ёзда 27 ёшли футболчининг трансфери борасида “шаҳарликлар” билан музокара олиб борган эди. Бироқ, томонлар трансфер суммаси борасида келиша олмади.

Ўтган мавсумда мураббийлар ишончини оқлай олмаган Эмерик Лапорт янги чемпионатда жуда яхши ўйнай бошлади. Хосеп Гвардиола ҳам тажрибали ҳимоячи борасидаги фикрини ўзгартирди. Агар испаниялик мураббий ўз ҳамюртига ишонч билдиришда давом этса, “Барса” бу трансфердан қуруқ қолиши мумкин.

“Манчестер Сити” Эмерик Лапорт билан 2025 йилнинг ярмигача шартномага эга.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар