“Барса” қуйи лигадаги ўйинчига таянади

Diario Sport хабарига кўра, “Барселона” Испания чемпионатининг Сегундасида “Сарагоса” шарафини ҳимоя қилаётган Алехандро Франсесни трансфер қилмоқчи.

19 ёшли ҳимоячи “Сарагоса”да барқарор ўйин кўрсатмоқда. Ёш бўлишига қарамай, жорий мавсумда 16 та учрашувда майдонга тушди. Ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист ёздириб қўйди.

Каталониялик скаутлар эътиборига тушган футболчининг “Сарагоса” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Мутахассислар истеъдодли ҳимоячига эга бўлиш учун “Барселона” яхшигина харажат қилишига тўғри келишини айтмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Хави “Барселона” таркибини ёшартириш ва рақобатбардошлигини оширишга ҳаракат қилмоқда. Испаниялик мутахассис клубда анчадан бери тўп тепиб келаётган ёши катта ўйинчиларнинг аксариятидан воз кечишга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!