“Барса” “Реал”ни фитнада айблаяпти

“Барселона” раҳбарияти ёш истеъдод эгаси Илайш Морибани янги шартномага кўндира олмаяпти. Каталонияликлар бунинг ортида ашаддий рақиб – “Реал” турганидан гумон қиляпти.

18 ёшли футболчига босим ўтказиш мақсадида клуб раҳбарияти Мориба битимни имзоламагунича асосий таркиб тайёргарлигиги қўшилмаслигини билдирди. Бундан ташқари, агар ўйинчи гапга кўнмаса, Рональд Куман уни янги мавсумда ўйинларга жалб этмаслиги ҳам таъкидланмоқда.

“Барселона” мутасаддилари “Реал”ни истеъдодли футболчини ўз томонига оғдириб олишни режалаштираётганини айтмоқда. Улар келажакда етакчига айланадиган футболчини ашаддий рақиб сафига ўтиб кетишидан хавотирда.

Морибанинг ўзи бу тахминларнинг барчасини инкор этмоқда. Унинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!