“Барса” суперҳимоячи билан музокара бошлади

“Барселона” ўзига керак бўлмай қолган футболчиларни сотиб, уларнинг ўрнига бошқаларини олишни истаяпти.

Хусусан, каталонияликлар олдиндаги трансферлар ойнасида Клеман Лангле ва Самюэль Умтитидан қутилмоқчи. Бу ўйинчилар ўрнига Рональд Куман “Ювентус”даги ҳамюрти Маттейс де Лигтни олиб келишни режалаштирган.

“Барселона” Умтити ва Ланглени сотиб юборган тақдирда ҳам  бу сумма нидерландиялик ҳимоячини харид қилиш учун етмайди. Бу борада улар Маттейснинг яқин дўсти Френки де Йонг ёрдамидан фойдаланишга умид қилмоқда.

Маттейс де Лигтнинг шартномасида унинг бадал суммаси 150 миллион евро қилиб белгиланган. Футболчининг агенти “Барселона”га “Ювентус” раҳбарияти бу суммани сезиларли даражада арзонлатишга тайёр эканини билдирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар