“Барса” трансфери МЮ туфайли барбод бўлди

“Барселона” бош мураббийи Хави жамоа ҳужумкорлигини ошириш мақсадида бир неча номзодларни кўриб чиқмоқда. Улар орасида “Манчестер “Юнайтед” асосий таркибига кира олмаётган Эдинсон Кавани ҳам бор эди.

RAC-1 нашрининг хабар беришича, каталонияликлар уругвайлик тўпурарни олиш фикридан қайдган. Бунга “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти билан музокаралар кутилган даражада бўлмагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Эдинсон Кавани Манчестерга Криштиану Роналду келганидан кейин етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва шу боис январда ўзига бошқа жамоа топишини айтган.

Тажрибали ҳужумчи жорий мавсумда саккиз маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Унинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×