"Барса" ва "Манчестер Сити" ўзаро футболчи алмаштириши мумкин

"Барселона" ва "Манчестер Сити" мавсумлар оралиғида ўзаро футболчилар алмаштириш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “кўк-анор ранглилар” “шаҳарликлар”нинг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу ҳамда ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз сафида кўришни истамоқда. “Барса” ушбу икки футболчи эвазига “Сити”га Серхи Роберто ҳамда Усмон Дембелени бермоқчи.

“Манчестер Сити”нинг португалиялик легионерлари “Барселона”га кўчиб ўтишга тайёр, бироқ испаниялик ва франциялик футболчилар “Камп Ноу”ни тарк этишга розилик билдириши сўроқ остида турибди.

“Барселона” ўтган мавсум Ла Лигани 3-ўринда якунлади. “Манчестер Сити” эса ортда қолган мавсумда Англия премьер-лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!