“Барса” ва Месси ҳаммани алдамоқчи!

“Барселона” молиявий фэйр-плей сабабли Лионель Месси билан шартнома туза олмаяпти. Агар каталонияликлар аргентиналик юлдузни ўз таркибига қўшиб олса, клубнинг ўйинчилар маошига ажратган фонди даромаднинг 110 фоизидан ўтиб кетади ва бу молиявий фэйр-плейга зид бўлиб қолади.

Маош фонди умумий даромаднинг 70 фоизида ошиши мумкин эмас.

Шу боис, “Барселона” раҳбарияти Месси билан шартнома имзолашда ҳийлага қўл урмоқчи. Улар футболчи билан икки йиллик битим тузади, лекин маошни бир неча йилга бўлиб юборади ва Месси фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам клуб элчиси сифатида пул олаверади.

Албатта, бу тактикани Лига президенти Хавьер Тебас қораламоқда.

Мессини олиб қолиш учун “Барселона” раҳбарияти футболчиларнинг маошини 200 миллион еврога қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Хуллас, Месси эркин агентга айланиб бўлган ва томонларнинг ҳамкорликни давом эттириш истагига қарамай, вазият уларга қарши ишламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар