Дортмунднинг "Боруссия" клуби ёзги трансфер ойнасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Хабарларга кўра, "асаларилар" 3 футболчи билан шартнома имзолаш ниятида. "Барселона"дан Рики Пуч, Марк-Андре тер Штеген ва "Реал" ҳужумчиси Лука Йович келаси мавсумни Бундеслигада ўтказиши мумкин.

Немис клуби раҳбарияти Эрлинг Холанднинг трансферидан тушган пулларни юқоридаги футболчиларни сотиб олишга йўналтирмоқчи. Ўз навбатида, Пуч, тер Штеген ва Йович ўз жамоаларида ишончни тўлиқ оқлай олмаяпти.

"Transfermarkt" маълумотларига таянилса, бу футболчилар Дортмундга олиб келиш "Боруссия"га тахминан 90 миллион еврога тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!