“Барса” Хавини ҳайратга солган ҳужумчини чорламоқда

“Барселона” бош мураббийи Хави таркибни янгилашга киришди. Испаниялик мутахассис кўп гол урадиган ҳужумчи қидирмоқда. Аввал каталонияликлар сафида бу ишни Лионель Месси бажарар эди.

Todofichajes нашри Каталония клуби раҳбарияти “Аякс”да ўйнаётган Себастьян Аллега харидор бўлаётганини маълум қилди.

27 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда сермаҳсул ўйин намойиш этмоқда. Хавига бу футболчининг Чемпионлар лигасида ҳаракатлари жуда маъқул келган. Алле қитъанинг энг нуфузли мусобақасида гуруҳ баҳсларида олтита учрашувда ўнта гол уришга эришди.

Себатсьяннинг “Аякс” билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Амстердамликлар ўз ҳужумчисини 27 миллион еврога қўйиб юбориши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар