"Барса" ёш иқтидорини немис грандига сотиб юборишга яқин

"Барселона" жамоаси молиявий қийинчиликлар сабаб бир қатор футболчилар билан хайрлашиш ниятида. Клуб айрим асосий таркиб ўйинчиларини сотиб, жамоага "янги қон" олиб кирмоқчи. 

Жумладан, нидерландиялик ҳимоячи Сержиньо Дест қишки трансферлар ойнасида Каталония клубини тарк этиши мумкин. 

21 ёшли истеъдодли футболчи мюнхен клубининг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Бу ҳақда "Bayern&Germany" нашри журналисти Жерар Ромеро хабар берди. 

 Сержиньо Дест бу мавсум умумий 16 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3 та ассист ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!