“Барса” юлдуз ҳужумчини кўзлади

“Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро катта эҳтимол билан футболчилик фаолиятини тугатади. Юрак хасталигига чалинган ҳужумчи шифокорлар тахминига кўра, энди майдонга қайта олмайди. Ҳар ҳолда, чуқурлаштирилган тиббий текширувлар шундан далолат бермоқда.

Каталонияликлар эса аргентиналик тўпурар ўрнига бошқа ҳужумчи қидиришга киришди. Улар айни пайтда Тимо Вернерни кўзлаб турибди. Ҳозир, клубда катта трансферларни амалга ошириш учун молиявий ресурс чекланган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, каталонияликлар “Челси” ҳужумчисни ижарага олишни режалаштирмоқда.

Германиялик ҳужумчининг ўзи ҳам Ромелу Лукакуга рақобатни бой бермоқда ва Англия футболига етарлича мослаша олмаяпти. Тимо Вернернинг ўзи ҳам “аристократлар” сафини тарк этиб, бошқа жамоада ўйинини тиклаб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!