“Барса”да Мессидан зўри бор экан!

“Барселона” 2020/2021 йилги мавсум якунлари бўйича энг зўр футболчи номини эълон қилди.

Овоз бериш якунларига кўра, Френки де Йонг “Барселона”нинг энг яхши футболчиси, деб топилди ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоа тўпурари Лионель Мессидан ўзиб кетди.  

Учинчи ўрин жамоа дарвозасини ишончли қўриқлаб келаётган Марк-Андре тер Штегенга насиб қилди.

Сўровнома клуб раҳбарияти, фан-клуб вакиллари ва Каталония газеталари журналистларидан таркиб топган жюри аъзолари ўртасида ўтказилди.

Нидерландиялик футболчи якунланган мавсумда Испания чемпионатида 37 та учрашувда қатнашиб, учта гол урди ва тўртта голли пас оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар