“Барса”дан текинга кетмайман!

“Барселона” раҳбарияти Самюэль Умтитига клубни ўз ихтиёри билан тарк этиши ҳақида мактуб йўллади. Франциялик ҳимоячининг каталонияликлар билан шартномаси яна икки йил давом этади.

Бироқ, Рональд Куман келаси мавсум ҳам унинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас. Клуб хўжайинлари унинг маошини тежаб қолиш учун шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилмоқчи.

Икки йил давомида “Барселона” Умтитига солиқларни қўшиб ҳисоблаганда 35 миллион евро тўлаши керак бўлади.

27 ёшли футболчи “Барселона”дан компенсация олмасдан кетмаслигини уқтирди. Қолаверса, тажрибали ҳимоячи фақатгина ижарага ўтишга рози бўлган ва шартномасининг охирги кунигача “Барселона” футболчи бўлиб қолишини айтмоқда.

“Лион” тарбияланувчиси бўлган Умтити 2016 йили Каталонияга олиб келинган эди. Кейинги пайтда у асосий таркибга кира олмаяпти. Якунланган мавсумда Самюэль атиги 13 та ўйинда майдонга тушди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар