“Барса”га ишонган юлдуз аросатда қолди

“Барселона”нинг асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген клуб раҳбариятининг трансфер сиёсатидан норози бўлмоқда.

Германиялик дарвозабон клубнинг молиявий инқироздан чиқа олмаётганини инобатга олиб, маоши камайтирилган битим имзолаган эди. Бироқ, каталонияликлар ўтган ёздан бошлаб, италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннаруммага оғиз солмоқда. Айнан мана шу вазият тер Штегенга ёқмаяпти.

Доннарумманинг ҳозирги жамоаси – ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино жанубий америкалик футболчилар босими остида дарвозани Кейлор Навасга топширмоқда. Италиялик посбон эса соғлом рақобат йўқлиги боис клубдан кетмоқчи бўляпти. “Барселона” уни ўз сафига чорламоқда.

Агар клуб Доннаруммани қўлга киритадиган бўлса, тер Штеген Каталониядан кетишини маълум қилди. Тажрибали дарвозабонга анчадан бери “Бавария” қизиқиш билдиряпти ва уни ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар