Бироз муддат давом этган танаффусдан сўнг яна "Барселона"да фаолият олиб бораётган Хави жамоа билан ишлашни бошлади.

Каталонияликлар бошқарувида илк машғулотини ўтказган 41 ёшли мутахассис футболчиларга бир неча талабларини маълум қилди. Жумладан, собиқ жамоадоши Жерар Пикега ток-шоуларда иштирок этишни тақиқлади. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.

Шу тариқа, испаниялик ҳимоячи мамлакатнинг машҳур "El Hormiguero" шоусига интервью бера олмайдиган бўлди. Маълум бўлишича, Хави футболчининг ўз соҳасига алоқаси бўлмаган оммавий тадбирларда камроқ қатнашиши ва клубга кўпроқ эътибор қаратишини истамоқда.

Маълумот учун, Пике ҳозир жароҳатини тиклаш билан банд. 34 ёшли ҳимоячи "кўк-анорранглилар" сафида 2008 йилдан бери ҳаракат қилиб келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар