“Барса”га Месси керакмасми? Каталонияликлар 100 млн фунтдан қиммат турадиган суперҳужумчи оляпти!

“Барселона” франциялик ҳужумчи Антуан Гризманни трансферга қўйиш ортидан “Тоттенхэм”  тўпурари Ҳарри Кейн учун курашга қўшилди.

Айни пайтда каталонияликлар Лионель Месси билан янги битим тузиш учун маошлар фондини қисқартириш устида бош қотиряпти. Ҳозирча, ягона вариант катта маош оладиган бир неча футболчиларни сотиб юбориш бўлиб турибди. Клуб хўжайинлари айнан шу йўлдан бормоқда ва кетма-кет машҳур ўйинчиларни трансферга қўя бошлади.

Аслида “Барселона” ҳам, Месси ҳам ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга рози. Бироқ, улар ўртасида шартнома имзоланиши билан клуб молиявий фэйр-плейни бузган бўлади ва УЕФА томонидан санкциялар қўлланилади.

Гап шундаки, молиявий фэйр-плей қоидасига мувофиқ, бир клубнинг футболчиларга тўлайдиган маош фонди умумий даромаднинг 70 фоизидан ошиб кетмаслиги керак. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, агар Месси билан ҳамкорлик расмийлаштирилса, аргентиналик юлдузнинг маоши қўшилган тақдирда бу 70 фоизлик кўрсаткич 110 фоизга етади.

3025680-62069328-2560-1440

Каталонияликлар ҳийлага бориб, Лионель Мессига келишилган маошни бир неча йилга бўлиб тўлашни таклиф қилганди. Лекин аргентиналик ҳужумчи Каталониядан кейин АҚШга кўчиб ўтишни режалаштираётгани боис, маош масаласи шаффоф бўлиши кафолатланишини талаб қилмоқда. Месси агарда солиқ масаласида муаммо чиқса, АҚШга кўчиб ўтиши амалга ошмай қолишидан чўчимоқда.

Ҳозир “Барселона” президенти Жоан Лапорта олдида биргина йўл турибди. У ҳам бўлса, Каталония клубидан катта маош олаётган футболчилардан бирма-бир қутилиши керак. Шунинг учун  Рональд Куманга керак бўладиган ўйинчиларга маошини қисқартиришга розилик бериб, шартномани янгилаш таклиф қилиняпти. Кўнмаганларга ўзига шу ёздан қолмай янги жамоа топиши кераклиги айтилмоқда.

Бундан ташқари, Миралем Пьянич, Антуан Гризманн, Самюэль Умтити, Фелиппе Коутиньо  каби катта маош олувчи машҳур ўйинчилар кетиши шарт бўлганлар  рўйхатидан жой олган. Клуб уларни сотишдан ёки ижарага беришдан келадиган маблағдан ташқари, маошдан ҳам анчагина сумма тежаб қолиши мумкин.

Бу клубга Месси билан шартнома тузишдан ташқари, бир-иккита катта трансферларни амалга ошириш имконини ҳам беради.

“Барселона” нишонга олган Ҳарри Кейнга “Манчестер Сити” ва “Челси” харидор. “Тоттенхэм” раҳбари Даниэль Леви “шаҳарликлар”нинг 100 миллион фунтлик аниқ таклифига рад жавобини берди.  Қайсар президент пойтахт шарафини ҳимоя қилишдаги рақобатчиси  - “Челси” билан Кейн трансферини муҳокама қилишни ҳам ўзига эп ҳам кўрмади ва Томас Тухелнинг қизиғиши беэътибор қолдирилди.

2744897-56719950-2560-1440

Аслида Даниэль Леви Ҳарри Кейнни “Тоттенхэм”дан кетишига тиш-тирноғи билан қаршилик қилмоқда. Бироқ, 27 ёшли ҳужумчи кучга тўлган даврида нуфузли совринлар учун курашишга қодир клубда тўп тепмоқчи. У фаолиятини совринсиз якунлашдан чўчияпти.  Кейнга Европа Чемпионлар лигасининг бош соврини ҳам керак.

“Тоттенхэм” раҳбарияти “Барселона”нинг таклифига жиддий эътибор қаратиши тайин. Чунки, Кейнни ушлаб қола олмаслигини сезиб турган Даниэль Леви анчадан бери тўпурарни Англиядан ташқарига сотиш ниятида эканини айтмоқда. У ўз футболчиси ёрдамида рақобатчи жамоалар кучайиб кетишига йўл қўймайди.

Шуларни инобатга олган ҳолда, трансферлар бозорини кузатиб бораётган мутахассислар Ҳарри Кейнни қўлга киритишда каталонияликлар инглиз клублари олдида имтиёз ва устунликка эга, деб ҳисобламоқда.

messi-mozhet-ujti-iz-barsy-kejn-iz-tottenhema_1585589653849609639

Бундан ташқари, якунланган мавсумда ички чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам совринсиз қолган “Барселона” шов-шувли трансфер орқали мухлислар эътибори ва ҳурматини қайта қозонишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Остон Ўрунов Европа жамоаси таклифини рад этди!

Бир нокаутчи ўч олиш учун Баҳодир Жалоловни “пойлаб” юрибди!

Расман! Россия клуби чемпион футболчимизни олди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар