"Барселона"га қайтган афсонавий ҳимоячи Дани Алвес Каталония клуби мухлисларига мурожаат қилди:

"Мен буни амалга ошириш учун 5 йил давомида курашдим. Қайтиш бунчалик қийин бўлишини ва бу қадар узоқ давом этишини билмасдим. Бироқ шу кун келишини қалбим билан сезардим. 

Мен ҳеч қачон тарк этмаган жойимга қайтяпман. Бу орзум қанча давом этишини билмайман, лекин йўлим "Барса" билан абадий.   

Ўзим учун мафтункор бўлган жойда кўришгунча. Клубни яна энг яхшисига айлантириш учун ёрдам бериш иштиёқи баланд. Мен уйга қайтдим", - деди 38 ёшли бразилиялик. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар