“Барса”ни “Челси”нинг уч юлдузи қутқаради

“Барелона” нуфузли совринларга интилиши учун таркибини кучайтиришга қарор қилди. Ана шу мақсадда улар “Челси”нинг бирданига уч нафар футболчисини трансфер қилмоқчи.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, каталонияликлар “Челси” ҳимоячилари  Антонио Рюдигер, Сесар Аспиликуэта ва ҳужумкор футболчи Кристиан Пулишични ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бошқа манбалар “Барселона” мутасаддилари рўйхатида “аристократлар”нинг яна икки вакили – Тимо Вернер ва Ҳаким Зиеш ҳам борлигини таъкидламоқда.

“Челси” раҳбарияти юқори номида келтирилган футболчиларнинг аксарияти қўйиб юборишга қарши эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар