“Барселона” Альба ўрнига “Челси” юлдузини олади

“Барселона” жамоанинг энг тажрибали вакилларидан бири Жорди Альба ўрнига “Челси”дан Маркос Алонсони олиб келишни режалаштирмоқда.

30 ёшли Алонсо “Челси”нинг энг фаол футболчиларидан бўлишига қарамай, айрим вазиятларда қўпол хатоларга йўл қўйяпти. Шунга қарамай, каталонияликлар испаниялик ҳимоячини юртига қайтармоқчи.

Алонсонинг лондонликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади.

“Аристократлар” ёзда бу футболчини сотиб юборишга қарши эмас ва унга билдириладиган таклифларни ўрганиб чиқишга тайёр.

Алонсога “Атлетико” ҳам харидор бўляпти. Бу футболчининг айни пайтда трансфер суммаси 15 миллион еврони ташкил қиляпти.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)