"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси билан янги шартнома борасида келишувга эришган, дея ёзмоқда Испаниянинг "Mundo Deportivo" нашри. 

Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар жамоа сардори билан битим узайтирилганини Америка кубоги якунлангач эълон қилади. Аввалроқ, мавсум сўнгида Лео жамоасини ўзгартириши ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг хизматига "Манчестер Сити" ва ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдираётганди. 

Мессининг "Барса" билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни ниҳоясига етади. Ўтган мавсумда ҳужумчи 35та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урган ҳамда 11та голга ассистентлик қилган. 

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси бугун Чилига қарши ўйин билан Америка кубогидаги юришини бошлайди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар