“Барселона”: Биз уни рақибга бериб қўймаймиз!

“Барселона” раҳбарияти жамоани тарк этиши кутилаётган Антуан Гризманни “Атлетико”га қайтармасликка қарор қилди. Аввалроқ, каталонияликлар франциялик ҳужумчини собиқ жамоасига жўнатиб, уни Сауль Ньигесга алмаштирмоқчилиги айтилганди.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” хўжайинлари Луис Суарес билан бўлган воқеа такрорланишини истамаяпти. Маълумки, каталонияликлар ўтган йили уругвайлик футболчини мажбуран жамоадан кетказган эди.

Луис Суарес “Атлетико”га келиб муҳим голлари билан жамоани Испания чемпионига айлантира олди.

Шу боис, “Барселона” Гризманни ҳам чемпионлик учун курашдаги асосий рақобатчиларига бериб қўймоқчи эмас. Гризманнга Испаниядан ташқари Англия, Франция ва Италиядан манфаатли таклифлар бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар