Голландиянинг "Аякс" клуби бош мураббийи Эрик Тен Хаг "Барселона" бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, 51 ёшли мутахассис каталонияликлар президенти Жоан Лапортага ёқади. Рональд Куман вазифасидан озод этилса, Тен Хаг унинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод.

Мутахассиснинг Каталон клуби бош мураббийига айланиши ҳақидаги хабар бундан аввал ҳам айтилганди. Нидерландиялик мураббийнинг ўзи эса "Аякс"да фаолиятини давом эттиришини маълум қилган.

Тен Хаг бунгача ПСВ ҳамда "Утрехт" клубларини ҳам бошқарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)