Diario Sport нашрининг ёзишича, "Барселона" дарвозабони Нето фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Юқоридаги манбага кўра, 31 ёшли посбонга "Милан", "Интер" ва "Рома" клубларидан жиддий қизиқишлар бор. Нетонинг агенти ушбу клублар билан музокаралар ўтказиш учун Миланга келган.

“Рома” Нетони ижарага олишни режалаштирмоқда. Қолган икки клуб уни тўлиқ сотиб олмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Нето учун А Серия беога эмас. У фаолияти давомида "Ювентус" ва "Фиорентина" клубларида ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар