"Барселона" деярли вайрон бўлган!"

"Бавария"нинг фахрий президенти Ули Хёнесс "Барселона"га қарши муҳим беллашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Барселона" деярли вайрон бўлган. Агар бу Германияда содир бўлганида, клуб аллақачон банкрот бўларди. Уларнинг иши билан суд шуғулланарди. "Барселона" биз учун намуна эмас.

Масалан, Алаба менга шундай деган эди: "Мен ҳали ҳам "Барса"да ўйнашни орзу қиламан". Кейин мен унга:"Ким билан шартнома имзолашни истайсан, президент ёки банкрот бўлаётган жамоа билан?",-дедим.

Маълумот учун, "Барселона" ҳамда "Бавария" Европа Чемпионлар лигаси "E" гуруҳидан жой олган ва 1-турда ўзаро тўқнаш келади. Томонларнинг сўнгги беллашувида мюнхенликлар 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!