"Барселона" футболчиси Франция чемпионатига йўл олади

"Барселона" ярим ҳимоячиси Конрада де ла Фуэнте фаолиятини "Марсель"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Инсайдернинг таъкидлашича, француз гранди Каталония клуби билан келишувга эришган. Томонлар ўртасидаги шартнома жорий ҳафтада имзоланади.

"Кўк-анор ранглилар" 19 ёшли футболчининг трансферида 3,5 - 5 миллион евро атрофида даромад олиши мумкин.

Де ла Фуэнте ўтган мавсум "Барса" сафида бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!