“Барселона” футболчиси раҳбар олдидан йиғлаб чиқди

“Барселона”дан кетиши талаб қилинган франциялик ҳимоячи Самюэль Умтити клуб раҳбари Жоан Лапорта билан учрашув ташкил қилинишини сўраган эди.

Маълум бўлишича, ушбу учрашувда тажрибали ҳимоячи ва Жоан Лапортадан ташқари клуб вице-президенти Рафа Юсте ва директор Матеу Алемани ҳам иштирок этган.

Учрашувда Умтити Каталонияда қолиш истагини билдириб, юқори даражадаги рақобатга дош беришга қодирлигини, 2018 йилги жаҳон чемпионатидан кейин унинг ўйинидаги пасайишда жароҳатига тўғри даво усулини танлай олмаган тиббиёт бўлими айбдор эканини таъкидлаган.

Лапорта футболчи клуб раҳбарияти томонидан етарлича қўллаб-қувватланмаганини айтганидан кейин Умтити кўзига ёш олди. Келишувга кўра, Лапорта бош мураббий Рональд Куман билан ҳимоячига имкон бериш масаласини гаплашиб кўришга ваъда берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар