"Барселона" футболчиси "Тоттенхэм"га ўтди

"Барселона" ҳимоячиси Эмерсон янги мавсумни "Тоттенхэм"да бошлайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “шпорлар” 22 ёшли бразилиялик футболчини 25 миллион евро эвазига сотиб олган. Эмерсон эса янги жамоаси билан 2026 йилга қадар шартнома имзолаган.

Эмерсон "Барселона" сафига жорий 2021 йилда келиб қўшилган эди. У каталонияликлар сафида бор йўғи 3 та ўйинда иштирок этди холос.

У бундан аввал "Бетис", "Понте Прету" ва "Атлетико Минейро" клубларида ўйнаган. Бразилия терма жамоасида эса 4 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!