"Барселона" ҳужумчиси Мартин Брейтуэйт жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Sport.es тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли даниялик футболчи "кўк-анор ранглилар" сафида рақобат ошган деб ҳисобламоқда. Шу боис у янги мавсумда ўйин амалиётисиз қолиб кетишдан қўрқмоқда.

Мартин ҳозирда бошқа жамоалардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Унга "Валенсия" ҳамда Англия ва Россия клубларидан таклифлар бор.

"Барса"  Брейтуэйтни тезроқ сотиб юбормоқчи. Каталонияликлар унинг трансферини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар